Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
АТБ «Капиталбанк» банк хизматлари турларини кенгайтирмоқда ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш учун янги платформага ўтмоқда.
18 Mar 2019

"Капиталбанк" АТБ Наманган бўлимининг Ҳурматли мижозлари!!!

     Ушбу орқали “Капиталбанк” АТБ Сизга ўз ҳурматини билдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 октябрдаги 1863-6-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги №30/9-сонли Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мижозларга қулайлик яратиш ва банк хизматлари турларини кенгайтириш мақсадида жисмоний шахс бўлган мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича янги дастурий тизимга (платформа) ўтганлигини маълум қилади.
     Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек, жисмоний шахсларнинг ҳисобрақамлари бўйича ЖХШИР (шахсий индентификацион рақам)ни киритиш шартлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини ҳисобга олган ҳолда 2019 йилнинг “10” апрель санасидан бошлаб Сизнинг ҳисобрақам(лар)ингизга янги реквизитлар берилади.
     Янги реквизитлар тўғрисидаги маълумотни Сиз ҳисобрақам очган “Капиталбанк” АТБ филиалларидан (смартбанклар, минибанклар) олишингиз мумкин.
     Пул маблағларини қабул қилиш (жўнатиш) учун ҳисобрақамлардан фойдаланганингизда, ҳисобрақамнинг янги реквизитларидан фойдаланишингизни тавсия қиламиз. Бундай ҳолда “эски” реквизитлар бўйича келиб тушадиган пул маблағлари, реквизитлар ўзгартирилганидан кейин автоматик тарзда (ўз-ўзидан) янги реквизитларга йўналтирилади.
     Пластик карталардан (UzCard ва/ёки VISA) фойдаланганингизда картани қайта эмиссия қилиш талаб қилинмайди ва Сиз улардан чекланмаган тарзда фойдаланишингиз мумкин. Янги реквизитларга ўтказилаётган муддатда пластик карталар билан амалиётлар вақтинчалик, яъни тўрт соатгача тўхталиши мумкин.
     Янги дастурий тизим (платформа) ёрдамида “Банк хизматлари”дан масофадан туриб фойдаланиш имкониятига эга буласиз. “Хизматлар рўйхати” билан Сиз https://kapital24.uz сайтида ва/ёки Android дастури учун GooglePlayдан ва iOS дастури учун AppStoreдан “Kapitalbank” иловасини юклаб олиш орқали танишишингиз мумкин. Бунда филиалга бир маротаба шахсан келиб, шахсий телефон рақамингизни рўйхатдан ўтказишингиз зарур.
     Банк томонидан реквизитларни ўзгартириш кучга кирган санагача мижоздан амал қилаётган шартномани бекор қилиш ҳақида ёзма ариза келиб тушмаган тақдирда, бу ҳолат банк томонидан таклиф этилган ўзгартиришларга Мижознинг рози эканлиги (акцепт) деб қабул қилинади. Бунда янги реквизитлар кучга кирган санадан, Мижоз ва Банк ўртасида тузилган шартнома, тарафларнинг ўзаро розлиги билан ўзгартирилган бўлиб ҳисобланади.
     Янги реквизитлар бўйича амалга оширилган операциялар\берилган фармойишлар, ўзгартирилган реквизитларга мижоз розилигининг қўшимча тасдиғи бўлиб ҳисобланади.

     Ҳурмат билан,

     «Капиталбанк» АТБ
/ Manba: ko'rsatilmagan / Ko'rishlar: 1283

So’rov

"Kapitalbank" ATB da xizmat ko'rsatish sifati sizni qoniqtiradimi?
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech